Янги ўзбек алифбоси: ö, ğ, ş, ç
O‘RQ-1184-сон Қонун (21.10.2026) билан лотин алифбосидаги тўртта ҳарф ўзгарди. Қолган ҳарфлар аввалгидек қолади.
Ö ö
oʻ · ў
Oʻzbekiston → Özbekiston
Ğ ğ
gʻ · ғ
togʻ → toğ
Ş ş
sh · ш
shahar → şahar
Ç ç
ch · ч
choʻl → çöl
Қоидалар
- Катта ҳарфлар ҳам ўгирилади: SHAHAR → ŞAHAR, Shahar → Şahar, OʻZBEKISTON → ÖZBEKISTON.
- Тутуқ белгиси (ʼ) ўз жойида қолади: maʼno → maʼno, sheʼr → şeʼr.
- s ва h алоҳида товуш бўлса, улар орасига тутуқ қўйилади ва ş бўлмайди: Isʼhoq → Isʼhoq.
- ng ўзгармайди: tong → tong, ming → ming.
- Кирилл матн ҳам тўғридан-тўғри янги алифбога ўтади: Тошкент → Toşkent, Ўзбекистон → Özbekiston.
- Ҳаволалар, э-маил, @username ва #teg тегилмайди.
Қандай ёзилади?
- Android: Harfix иловасини ўрнатинг. Унинг клавиатурасида sh, ch, oʻ, gʻ ёзсангиз, дарҳол ş, ç, ö, ğ га алмашади. Тепадаги қаторда ö ğ ş ç тайёр туради.
- Windows: Harfix дастури исталган дастурда ёзаётганда ўгиради. Белгиланган матн учун — Ctrl+Shift+H.
- Бошқа йўл: Türkçe Q клавиатурасида ö ğ ş ç тугмалари бор. Диққат: унда I тугмаси нуқтасиз ı ёзади.
- Энг осон йўли — одатдагидек ёзиб, матнни шу ерда ўгириш.
Ўгириб кўринг
Натижа
Натижа шу ерда чиқади
Билимингизни синанг: янги алифбо бўйича тест →
Кўп сўраладиган саволлар
Янги алифбода нечта ҳарф бор?
Янги лотин алифбосида 28 та ҳарф ва тутуқ белгиси бор: oʻ, gʻ, sh, ch ўрнига ö, ğ, ş, ç.
Тутуқ белгиси (ʼ) қоладими?
Ҳа. маъно, шеър каби сўзларда тутуқ белгиси сақланади; s ва h алоҳида товуш бўлса (Исҳоқ), улар орасига тутуқ қўйилади.